“Мавсум аввалида мен “Реал” асосий таркибидан жой олишга умид қилгандим. Мавсум олдидан ўтказилган бир қатор беллашувларда майдонга тушдим, аммо мени бошқа жамоага ижарага беришга қарор қилишди. Бундай қарорларни қабул қилиш осонмас.
Аммо мен камтар бўлишим лозим. Олдимда оғир ва узоқ йўл турибди. Тинимсиз меҳнат қилиб, тажрибамни ошириб, ўйинимни кучайтиришим лозим.
Мен ўз ўйинимни яхшилашим лозим. Шу боис ҳам “Реал” билан шартномамни узайтирдим ва буни клубни менга булган ишончи деб қабул қилдим”, дейди футболчи.
Жорий мавсумда 19 ёшли футболчи “Витесс” сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб 1 марта дарвозани ишғол этди ва бир бор жамоадошларининг голига ҳаммуаллифлик қилди.