Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 26 ёшли италиялик футболчи "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари раҳбарияти билан музокаралар олиб бормаяпти.
Доннарумма ҳали парижликлар билан янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ. Италия терма жамоаси дарвозабони 2021 йилдан буён ПСЖда тўп тепади. Жанлуижи бунгача "Милан"да ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи Доннарумма ўтган мавсум Париж клуби таркибида Франция чемпионатида 24 ўйин ўтказган ва шулардан 4 тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.