Маълумотларга кўра, испаниялик "қизил иблислар" раҳбариятига маоши ҳужумчи Алексис Санчесникидек бўлган тақдирда, клубда қолишга тайёрлигини билдирди. Чилилик форварднинг ҳафталик маоши 394 минг евро.
Де Хеа ва МЮ ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади, аммо унда келишувни бир йилга узайтириш банди мавжуд. Олдинроқ, посбон ҳафтасига 310 минг евро тўланадиган шартномани рад этган эди.
Де Хеа хизматларига "Ювентус" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.