"Goal" хабарига кўра, 18 ёшли италиялик футболчининг хизматларига "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Лондон жамоаси уни Сеск Фабрегаснинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.
"Янги Пирло" сифатида қаралаёқтган футболчининг трансфер нархи 20 млн еврога тенг бўлиб турибди. Унга "Интер", "Рома" ва "Ювентус" каби жамоалар ҳам бефарқ эмас.
Ушбу мавсумда Тонали ўз ҳисобига 10 ассистни ёздириб қўйди.