Томошабинлар 10 та гол урилганини кўрди. Уларнинг аксарияти, яъни еттитасини майдондаги савияси рақибларидан анча юқори бўлган каталонияликларга тегишли.
Умумий ҳисобда “Барселона” 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ламин Ямаль ва Ферран Торрес дубль қайд этган бўлса, Роберт Левандовски, Андреас Кристенсен ва Гави 1 тадан тўп киритди.
"Сеул" – "Барселона" 3:7
Голлар: Чо Йон Ук, 26, Абу Раб, 45+1, Юнг Хан Мин, 85 – Левандовски, 8, Ямаль, 14, 45+3, Кристенсен, 55, Ферран, 74, 88, Гави, 76
"Барселона" янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 16 август, шанба куни ўтказади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари шу куни Ла Лиганинг 1-турида "Мальорка" билан ўйнайди.