Санкт-Петербургда ўтган учрашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди. Ушбу ўйинда питерликлар ҳужумчиси Сардор Азмун 2та гол уриб, 1та голли пас берди.
Азмун еврокубоклар тарихидаги энг яхши эронлик тўпурарга айланди. Унинг ҳисобида 8та гол бор, Али Даида эса 6та. Саман Годдос ва Меҳди Маҳдавикиялар 5тадан гол уришган.