"The Athletic" маълумотига кўра, Мерсисайд клуби ҳужумчини 80 миллион еврога сотиб олишга тайёрлигини билдирган.
Бироқ Фабрицио Романонинг айтишича, Франкфурт клуби бу таклифга рад жавобини берган ва футболчиси ортидан кўпроқ сумма ишлаб олишни истаётганини маълум қилган. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Экитикенинг ўзи "Ливерпул"га ижобий жавоб берган ва шахсий шартнома борасида муаммо бўлмайди.
Экитике ўтган мавсум Бундеслиганинг 33 ўйинида 15 гол ва 8 ассист қайд этган.