RU

Последние новости

21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  0 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим” Новости

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим”

“Монако” бош мураббийи Тьерри Анри Франция чемпионати 21-турида “Страсбург”дан (1:5) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Маркуш Лопешга нисбатан қўполлик ишлатилганида VAR тизими нимагадир ишламай қолди. Нега бундай бўлди? Ўша вазиятдан салгина ўтиб, тизим ишлай бошлади. Қизиқ ҳолат. Ҳакамнинг айтишича, фақат ўша вазиятда VAR ишламай қолган. Мен “Монако”га келганимдан буён ҳозирги пайтгача ҳеч қачон ҳакамлар ва ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Сабр косам тўлди, чамамда. 

Биз биринчи бўлимда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамай рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик. Айнан ўша вақтда биз гол урдик ва яна пеналти тепишимиз лозим эди. “Монако”га келганимдан буён айтиб келаяпман: биз юқори дивизионда ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Танқидларга эътибор қилмасдан ишлашда давом этишимиз, ҳаммасини қайтадан бошлашимиз лозим. 

Налдо ҳақли тарзда қизил карточка билан жазоланди, чунки у сўнгги ҳимоячи эди. Ўша вазиятда у хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тан олди. У мен жамоада иш бошлаганимдан буён бизга фақат фойда келтираётган эди” дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Монако” матбуот хизмати. 

“Монако” Франция чемпионати 19-туридан сўнг 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. “Страсбург” эса 32 очко билан 5-ўринга кўтарилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика