11 дек 2018 14:26
Анри: "Боруссия" билан баҳсда "ротация" бўлади"
Получайте новости прямо в Telegram! "Монако" бош мураббийи Тьерри Анри Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида таркибда ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.
"Ротация бўлади, чунки тез орада "Лион"га қарши ўйнашимиз керак. Дортмундда ҳам йўқотишлар кўп. Аммо улар барибир кучли жамоа" - дейди Анри.
"Монако"да кейинги босқичга чиқиш ёки Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имконияти йўқ.