RU

Последние новости

12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  23 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1

“Андижон” сербиялик легионер билан шартнома имзолади Новости

“Андижон” сербиялик легионер билан шартнома имзолади

Бўлажак чемпионатга тайёргарликни пойтахтимизда давом эттираётган “Андижон” жамоаси ўз сафига қўшиб олган янги футболчилар билан шартнома тузишда давом этмоқда.

Таркибни кучайтириш учун таклиф этилган бир қатор хорижлик легионерлар билан музокара олиб борилди ва якунда сербиялик марказий ҳимоячи Алексич Радосав билан шартнома имзоланди.

Маълумот учун: Алексич Радосав 1986 йилнинг 6 март куни Босния ва Герцоговинада таваллуд топган. Бўйи 190 см. Амплуаси марказий ҳимоячи. Сўнгги жамоаси ФК “Радник” (Биелина).
2013/2014 йилги мавсумда Босния ва Герцоговина чемпионатида иштирок этган “Зриньски” клуби билан мамлакат чемпионлигини нишонлаган. Ўша мавсумнинг 2-даврасида “Зриньски” клубига келиб қўшилган Радосав 10 та учрашувда майдонга тушиб, барча учрашувларда тўлиқ (900 дақиқа) ҳаракат қилган.


2017/2018 йилги мавсумда “Крупа” клубида ўйнаган жамоамизнинг янги аъзоси 28 та учрашувда майдонга тушиб, жамоаси билан биргаликда Босния ва Герцоговина Кубоги финалигача етиб келган ва финалда “Железничар” клубига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берганди.


Фаолияти давомида Сербиянинг “Напредак”, “Раднички”, Босниянинг “Славия”, “Зриньски”, “Травник”, “Крупа” ва “Радник” клублари шарафини ҳимоя қилган Алексич Радосав бундан буён “Андижон” жамоасида фаолиятини давом эттиради.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика