RU

Последние новости

12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  19 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди Новости

Андижон вилояти ҳокими Кубоги финалидан “Рашмилк” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашди

Андижонда ўтказилган профессионал, ҳаваскор ва қўшма корхоналар жамоалари ўртасидаги вилоят ҳокими Кубоги мусобақаларида водийнинг 13та жамоаси иштирок этди.

Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашдилар. Бўлиб ўтган қизиқарли баҳслар якунида энг кучлилар сараланиб асосий ўйинларга етиб келинди.

Мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви “ЎзДонгЯнг” ва “ЎзСемЮнг” жамоалари ўртасидаги кечиб, 2:0 ҳисоби билан якунига етди.
Кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган финал учрашувида эса Андижоннинг “Рашмилк” ҳам Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари куч синашдилар. Кескин курашлар билан кечган баҳсда “Рашмилк” 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Наманган футболи мутасаддилари турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Асосий соврин бўлган Андижон вилоят ҳокими Кубоги “Рашмилк” жамоасига топширилди.


Элмурод Эрматов, Андижон

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика