RU

Последние новости

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  0 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  1 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  3 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  52 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

Алиризо Жаҳонбахш: "Гонгконгга 23 соат учдик ва машғулот ўтказа олмадик. Терма жамоадаги вазият кулгили" Новости

Алиризо Жаҳонбахш: "Гонгконгга 23 соат учдик ва машғулот ўтказа олмадик. Терма жамоадаги вазият кулгили"

Эрон терма жамоаси футболчиси Алиризо Жаҳонбахш ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Осиё Миллатлар Кубогидан сўнг, бизни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдира олмадим. Буни ҳозир амалга оширмоқчиман. Миллат масаласида гап кетганда, биринчи навбатда терма жамоага эътибор қаратиш керак. Биз расмий ўйинга машғулотсиз бордик, чунки бизда парвоз шароити ёмон эди ва Гонгконгга 23 соат учдик. Ҳеч нарса режалаштирилмаганди. Йигитлар Европадан келиб, соатлаб учишди. Ўйинга 48 соат қолганида Гонконгга жуда чарчаган ҳолда етиб келдик, шунга қарамай, ғалаба қозона олдик. Бизга бу даражада ўйнаш қулай эмас.

Вазият кулгили! Мен осиёлик дўстларим билан барча мамлакатларда махсус рейслар борлиги ҳақида гаплашдим. Футбол жуда муҳим ва инсонлар ҳаётига бевосита таъсир қилади. Расмийлар терма жамоани қўллаб-қувватлаши керак. Кейинги босқич анча қийин ўтади ва биз ўйинларга бу тарзда машғулотсиз бора олмаймиз ёки 23 соат йўлда бўла олмаймиз. Эртага бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди ва Ўзбекистон бу бир неча ой ичида жуда яхши ўйин кўрсатди. Афсуски, биринчи тўқнашувда дуранг қайд этилди, аммо футболчилар бўлажак баҳсга тайёр. Мухлислардан бизни қўллаб-қувватлашини истайман. Ҳайит байрамида томошабинларнинг стадионда бўлиши жуда ёқимли бўлади. Умид қиламанки, яхши натижа билан кейинги босқичга йўл оламиз", — деди эронлик футболчи.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика