RU

Последние новости

15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  2 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  31 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  30 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6

Акром Баҳриддинов: "Ким гол уришидан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозонса бўлди" Новости

Акром Баҳриддинов: "Ким гол уришидан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозонса бўлди"

Про-Лига 32-туридан ўрин олган "Истиқлол"-"Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар футболчиси Акром Баҳриддинов championat.asia сайтига интервью берди.

Бугун қийин учрашув ўтказдик. Ҳар икки жамоа олдига ҳам Суперлига вазифаси қўйилганлиги бугун майдонда жуда қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлишини таъминлади. Бугунги учрашув кўп саволларга ойдинлик киритиб бериши керак эди. Энг муҳими керакли натижага эришдик. Қолган учрашувларни ҳам шундай руҳда давом эттириб,  Суперлигага чиқишга ҳаракат қиламиз.

Бугун агар қулай вазият бўлса, гол урмоқчи эдим, мақсадимга эришдим, бундан хурсандман. Аслида ким гол уриши муҳим эмас, энг муҳими жамоамиз ғалаба қозонса бўлди.
"Истиқлол" жамоаси ҳақида? Улар ҳақида нима дейиш мумкин, аҳил ва яхши шаклланган жамоа, кучли таркибга эга, ўйинлари анча кучайган "Истиқлол" ўз таркибига Умид Қодиров, Тимур Султонов каби тажрибали футболчиларни жалб этганлиги уларнинг кучини кўрсатиб турибди. Суперлигага чиқиш имконияти "Истиқлол"да ҳам сақланиб турибди.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

"Машъал" матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика