RU

Последние новости

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  2 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган" Новости

Акмал Холмуродов: "Бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган"

Барчамиз интиқлик билан кутаётган янги мавсум олдидан “Динамо” жамоаси тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, юзлаб мухлислар ва ОАВ иштирокида ўтди.

Янги футболчиларни таништирув маросимидан сўнг “Динамо” жамоаси сардори Акмал Холмуродовнинг бошланаётган Сoca-Cola Суперлигаси баҳслари ҳақидаги фикрлари билан танишдик.

- Авваламбор, барчани янги футбол мавсуми билан табриклайман. Бугун тақдимот маросими ажойиб, юқори даражада ўтди. Катта залда юзлаб мухлислар ва вилоят ҳокими иштирокида биз футболчиларни бу даража катта эътибор билан кутиб олишларини кутмагандик. Ишонч учун раҳмат, бундай эътибор ва ишончни оқлаш учун бор кучимизни ишлатамиз.



Янги мавсум олдидан пухта тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Йиғинимиз якунида Суперлигага ўйнашимиз аниқ бўлгач, бу барча футболчиларга ҳам қўшимча масълият ва мотивация берди. “Динамо” катта бир оилага айланган. Менимча, бизнинг энг катта кучимиз бирдамлигимизда.

Дастлабки турда “Насаф”га қарши ўйнаймиз. Ушбу жамоа ҳурматга сазовор рақибдир. “Динамо” – “Насаф” учрашуви жанговар ва шиддатли ўтишига шубҳам йўқ. Таништирув маросимида юзлаб мухлислардан сездимки, бутун Самарқанд катта футболни соғиниб қолган. Ўйлайманки, “Динамо” – “Насаф” учрашувида ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлиб, самарқандлик ишқибозлар бизнинг “12-ўйинчи”мизга айланишади. Барчани шанба куни “Динамо” стадионига чорлаб қоламан.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика