RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  3 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  15 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Мансур Саидов триосини яна бир жамоада кўрамизми? Новости

Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Мансур Саидов триосини яна бир жамоада кўрамизми?

Ўз даврининг моҳир ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Мансур Саидов яна катта футболга қайтмоқда.

Нозим Муллаохунов бошқарувидаги "Раш-Милк" жамоаси бу йил ПРО-Лигада иштирок этишни мақсад қилган. Шунинг учун мураббийлар штаби таркибни маҳоратли футболчилар билан ҳам кучайтиришга харакат қилмоқда. 

Узоқ йиллар давомида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мансур Саидовнинг фаолиятида сўнгги пайтларда сезиларли пасайиш бўлди дейиш мумкин. 36 ёшли футболчи ўтган мавсум ПРО-Лига "Б" гуруҳи дебютанти "Ифтихор" жамоасида кўриниш берганди. Бироқ чемпионатнинг дастлабки турларидан кейин Саидовни Олтиариқ жамоасида бошқа кўрмадик. Шундан сўнг кўпчилик Мансурни бутсаларини михга илишга қарор қилган бўлса керак деган хаёлга борганди. Лекин Мансур Саидов афтидан футбол ўйнашни давом эттирадиган кўринади. Сабаби унга Шаҳрихоннинг "Раш-Милк" жамоасидан чорлов бўлган. 

Шунингдек шаҳрихонликлар яна бир тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевга ҳам таклиф билан чиққан. Агарда томонлар келишувга эришса, Холматов, Бердиев, Саидов триосини яна бир жамоада кўришимиз мумкин. Ишқибозлар яхши эслашса керак, ушбу трио ўз вақтида "Нефтчи" сафида ҳам асосий фигура сифатида ҳар қандай рақиб жамоага ташвиш туғидирган.  Аввал хабар берганимиздек, жамоа сафига бир неча кун олдин тажрибали Акмал Холматов келиб қўшилганди.   

Айни дамда Фарғонада ўтаётган "Ҳоким Кубоги" мусобақасида иштирок этаётган "Раш-Милк" жамоаси таркибида бугун Мансур Саидов билан Акмал Холматов майдонга тушди. "УзДонгЯнгКо" (Андижон) жамоасига қарши кечган учрашувда шаҳрихонликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 




Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика