Бугун 2019 йилги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган АГМК жамоамиз ўз таркибига икки нафар тажрибали футболчини қўшиб олди. 2018 йил "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедов ҳамда "Бунёдкор" жамоаси таркибида кўп йиллар фаолият олиб борган ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматов билан шартнома имзоланди.