Мюнхен клуби ёзда янги ўйинчилар учун 255 миллион евро сарламоқчи, деб хабар бермоқда SportBild нашри.
Номзодлар орасида «Атлетико» вакили Люка Эрнандес, «Челси» аъзоси Каллум Хадсон-Одои, «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Хавертц ва «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер борлиги айтилмоқда.
Bild нашри хабарига кўра, «Бавария» ёзда Жером Боатенг ёки Матс Хуммельсни қўйиб юборишга тайёр.
Агар «Атлетико»дан Эрнандесни сотиб олишнинг имкони бўлмаса, мюнхенликлар «Эспаньол»да Марио Эрмосони харид қилишга уринишади.