Златан рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
2 авг 2020, 10:19
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Сериянинг 38-турида "Кальяри"га қарши баҳсда гол уришга эришди.

Швециялик форвард турнирдаги 10-голини киритди. Бу паллада у 38 ёш 302 кунлик эди. Шу орқали у турнирда 10+ гол урган энг ёши катта футболчига айланди.

Златан "Милан" таркибида 18 ўйинда 10 гол ва 5 ассист қайд этди. У яқин вақтлар ичида клуб билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›