

"Биз ўйинни ёмон тарзда бошладик. 8 дақиқа ўтиб эса 0:2 ҳисобида ютқазаётган эдик. Бизга кўп нарса етишмади. Айниқса, бу даража учун зарур бўлган интенсивлик. Рақиб 7та гол урди, буни қабул қилиш мумкин эмас. Буни ғамгин футболчиларимиз ҳам тушуниб туришибди. Бу мавсумолди ўйин. "Атлетико" биздан ҳар томонлама кучли ўйнади. Бошқа нима ҳам дейишим мумкин.
Биз мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. "Реал" 17 августда бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг биринчи турига тайёр бўлиши керак. Клубни яхши мавсум кутмоқда. Афсуски, биз бугун хурсанд бўла олмадик", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро чемпионлар чемпионлар кубоги доирасидаги "Реал" ва "Атлетико" баҳсида "матрасчилар" рақибни йирик (7:3) ҳисобда мағлубиятга учратишди.




