Зидан "Реал"дан кетади

Alisher
24 июл 2020, 10:40
"Реал" дарвозабон Люка Зидан билан шартномани узайтирмайди.

Бош мураббий Зинедин Зиданнинг ўғли якунланган мавсумни Сегундада, аниқроғи "Расинг"да ижара асосида ўтказди.

Хабарларга кўра, 22 ёшли франциялик посбон "Монпелье" билан музокаралар олиб бормоқда.

"Реал" мавсумни "Овьедо"да ижарада ўтказган Андрей Лунинни ортга қайтармоқчи. Катта эҳтимол билан украиналик футболчи "Реал"да янги мавсумда иккинчи дарвозабон бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS