

"Гарет Бэйлнинг "Реал"даги роли пасайган деб ҳисобламайман. Шунчаки ҳозирда барчаси менинг қарорларим бўлиб турибди. Ўтган ўйинда 3 ўзгариш қилдим, бироқ Гарет майдонга тушмади. Бироқ Гарет - бизга керакли футболчи. У жамоамизда ўйнайди ва уни ҳисобдан чиқара олмайман.
Жамоамдаги 25 футболчининг барчаси мен учун муҳим. Уларни ҳар доим ўйлайман", - деди Зидан.



