Зидан: "Барча фикр-у ҳаёлимиз "Эл Класико"да"

Mirjalol Normatov
17 дек 2019, 19:12
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Примеронинг 10-тури доирасида қолдирилган "Барселона"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча фикр-у ҳаёлимиз "Эл Класико"да. Бор кучимизни майдонга ташлаб, ёруғ юз билан ўйинни тугатишимиз керак. Эртага нимадир бўлиб, учрашув қолдирилишидан қўрқмайман. Шу боисдан эътиборимизни майдонда бўладиган ҳолатларга қаратганмиз. Учрашув атрофида катта овозалар бўлмоқда. Бироқ якунда мухлислар ўтириб, ўйинни хотиржам томоша қилишни исташади", - деди Зидан.

Учрашув эртага тунда соат 00:00да старт олади. Аввалига баҳс 26 октябрь кунида ўтказилиши режалаштирилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›