Жозе Моуриньо: «Коста ҳакамларга муаммо туғдирмайди»

Narzulla Saydullayev
21 сен 2014, 13:20
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Диего Коста борасида ўз фикрларини билдирди.
«Коста ўзига муаммо қидираяпти дейиш нотўғри. Балки, одамлар фақат ўтган мавсумдаги ўйинларини кўришган шекилли. Бу ерда у керакли маслаҳатларни олди.

Ҳакамлар барчасини кўришади, Диего эса футбол ўйнаши ва голлар уриши керак.

Унга иккита сариқ карточка беришди, биттаси умуман ноҳақ эди. Ўша вазиятда пенальти бор эди.

Коста ҳаққоний ўйнамоқда ва ҳакамларга муаммо келтирмаяпти. Ўзини яхши тутмоқда», – дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru