Жозе Моуриньо: «Энрике «Барселона»даги энг севимли футболчим эди»

Narzulla Saydullayev
7 сен 2014, 09:31
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона»даги ҳамкасби Луис Энрикега омад тилади.
«Луис Энрике? У ажойиб инсон. Умид қиламанки у «Барселона»да яхши ишлайди. Луис нафақат мураббий балки инсонийлик томонлама яхши.

«Барса»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганимда энг севимли футболчиларимдан бири эди. У ўнгда, чапда, ҳимояда ва ҳужумда ўйнай оларди. Хатто дарвозабон сифатида ўзини синаб кўрса ҳам бўларди.

Энрикега мураббий бўлиш ёқадими деб сўраганимда ишонч билан тасдиқ жавобини берганди. У бахтли бўлишини истайман», – дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru