Забитцер – ЕЧЛ гуруҳ босқичида киритилган энг чиройли гол муаллифи

21 дек 2019, 00:57
Европа чемпионлар лигаси матбуот хизмати ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида ЕЧЛнинг жорий мавсум гуруҳ босқичида энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунларини эълон қилди.

Унга кўра    “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Марсель Забитцернинг ЕЧЛ  3-турида “Зенит” дарвозасига киритилган голи  мусобақанинг гуруҳ босқичида киритиган энг чиройли гол сифатида эътироф этилди.

23 октябрь куни ўтказилган “РБ Лейпциг” – “Зенит” (2:1) учрашувининг 59-дақиқасида Забитцер “Зенит” жарима майдончасининг бурчакка яқин жойида бўлишига қарамай тўпни ўзига хос траектория билан рақиб дарвозасининг “тўққиз”лигига йўллаб, жамоасининг ғалабасини таъминлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ЕЧЛ расмий Твиттер саҳифаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›