

“Бу ғалабага ҳақли эдик. Йигитлар топ-жамоага қарши қойилмақом ўйин ўтказди. Мен бу ғалабани қўлга киритилиши шарт бўлганидек қабул қилмайман.Йигитларим, бугун олов бўлиб ўйнади. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Ҳужумда ўйнаган футболчиларимиз аввал бирга жуда ҳам кўп тўп сурмаганди. Аммо улар бугун ёмон ўйнамади. Қайсидир вазиятда жароҳатлар биз учун “шок”дек бўлди. Аммо ечим топиш лозим эди. Бизда марказий ҳимоячилар бор, улар жуда ёш. Улар ҳали тажрибали эмас”, — дейди Клопп.



