

Футболчи ўзининг клубдаги ҳолатидан мамнун эмас. Кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверде жорий мавсум Малкомга ўйин амалиёти бермаяпти. Футболчи ЛаЛигада 25 дақиқа ҳаракат қилди.
Ярим ҳимоячига "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Малком қишки трансфер ойнасида Италия клуби сафига ўтишни хоҳлаяпти.
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида Малкомни 41 млн евро эвазига "Бордо"дан сотиб олган эди.



