

Унга клуб томонидан яхшигина янги шартнома таклиф этилган.
Погба ҳозирда ҳафтасига 290 минг фунт маош олади. 2025 йилгача мўлжалланган янги шартномада эса маош 400 минг фунтга кўтарилади.
Агар Погба ушбу таклифни қабул қилса, МЮдаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади. Аммо франциялик ярим ҳимоячи ушбу таклифга жавоб бермаган.
МЮнинг таклифи ўз кучида қолади. Аммо Погба шошилмаяпти. У вариантларни кўриб чиқмоқда. Шу жумладан, келаси йили эркин агент сифатида ПСЖга ўтиш варианти ҳам бор.



