

"Челси" клуби асосий ҳужумчиси Коул Палмер жамоа билан 2033 йилгача шартнома имзолайди. Палмер янги битимда анча яхшиланган маош олади. Унинг аввалги шартномаси 2030-2031 мавсумга қадар амал қиларди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Палмер янги битим шартларига кўра анча яхшиланган маош олади. Унинг олдинги маоши ҳафтасига 80 минг фунтни ташкил қиларди.
Маълумот учун, Коул Палмер ўтган мавсум "Челси"нинг асосий тўпурари бўлди. 45 та ўйинда майдонга тушган футболчи 25 та гол ва 15 та ассист қайд этди.


