Хойлунд: "Деярли ғалабага эришгандик"

Mirjalol Normatov
5 сен 2023, 19:34
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд янги клубидаги дебют учрашуви ҳақида гапирди.

Унда Эрик тен Хаг шогирдлари "Арсенал"га қарши баҳс олиб борди ва қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига мағлуб бўлди, 1:3.

"Манчестер Юнайтед" либосини кийиб, жамоа учун ўйнаш ёқимли бўлди. Деярли ғалаба қилиб бўлгандик, бироқ якунда барчаси ўзгариб кетди. Нима бўлганда ҳам янги жамоам учун дебют қилганимдан хурсандман", - деди Хойлунд.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар ушбу ҳужумчини 75 млн евро эвазига сотиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›