Холанд "Ливерпул"га қарши ўйнай олади, у терма жамоа сафида жароҳат олганди

Aziz Tukhtamuradov
24 ноя 2023, 07:54
"Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Холанд жамоаси машғулотларига қайтди.

У АПЛнинг 13-тури доирасида "Ливерпул"га қарши кечадиган ўйинда иштирок этишга тайёр.

Холанд 16 ноябрь куни Норвегия терма жамоаси сафида Фарер Оролларига қарши баҳсда жароҳат олганди. Шу сабабли, у Евро-2024 саралаши доирасида Шотландияга қарши баҳсни ўтказиб юборган ва терма жамоа машғулот лагерини тарк этганди.

Кеча у клуби билан умумий гуруҳ машғулотларида қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN