

"Сити"да ҳамма нарсадан кўнглим тўқ ва катта иштиёқ билан ушбу клубда тўп тепяпман. Мавсумни жуда яхши бошладик, аммо кўп ишлашимиз керак. Барча турнирларда ғолиб бўлишни истаймиз, бунинг иложи бор деб ўйлайман. Манчестердаги икки йил тез ўтиб кетди ва менда ажойиб хотиралар бор. Ҳар бир машғулотда яхши шуғулланиб, кейинги ўйинда иштирок этиш имкониятини қўлга киритмоқчиман. Барча йигитлар жамоада катта ролни ўйнайди. Ҳар бир учрашувда иштирок этишнинг иложи йўқ, аммо қисқа муддат ичида 100та ўйин ўтказиш - ёмон натижа эмас" - дейди Навас.



