

Ана шу учрашувда туринликларнинг германиялик ярим ҳимоячиси Сами Хедира хет-трик қайд этди. Шу тариқа, Хедира афсонавий немис ҳужумчилари билан бир сафдан жой олди. Яъни, Самидан олдин Юрген Клинсман, Оливер Бирхофф ва Мирослав Клозе каби форвардлар А Серияда бир учрашувда учта гол урган.





