Хамес Родригес: "Мен "Бавария" "Реал"дан буюкроқ клуб деб айтмаганман"

Tolibjon Qosimov
26 июл 2017, 21:16
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзининг ОАВда чиққан гаплари нотўғри эканлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, хориж ОАВлари Хамес Мюнхен клубини "Реал"дан ҳам буюкроқ клуб деб айтгани ҳақида ёзишган эди.

"Бу нотўғри, мен бундай демадим. "Реал"ни буткул ҳурмат қиламан. Илтимос, мени тинч қўйинг, мен Испаниядан кетиб бўлдим. Раҳмат", - деб ёзди Хамес ўзининг твиттердаги саҳифасига.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/jamesdrodriguez