

“Мен ҳозир “Бавария” биланман. Клуб билан июн ойига қадар тузилган шартномам бор. Бутунлай хотиржамман. Нима бўлишини июнда кўрамиз, Аммо ҳозир фақат “Бавария” ҳақида ўйлаяпман. Жароҳатдан сўнг тикланиш яхши кечмоқда. Йил бошланишини интизорлик билан кутяпман. Ковач билан ҳеч қандай муаммоим йўқ”,—дейди Хамес.



