

"Бўрилар" ўз сафларига "Спортинг" таянч ярим ҳимоячиси Жоау Палиньюни қўшиб олишмоқчи.
Ўйинчининг товон пули 70 млн еврога тенг, аммо инглизлар уни 30 млн еврога қадар харид қилишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Палинья жорий йилнинг ёзида миллий жамоа таркибида Европа чемпионатида иштирок этди.



