Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди"

Narzulla Saydullayev
7 июл 2015, 10:50
"Бунёдкор" ҳужумчиси Воҳид Шодиев "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг учрашув ҳақида ва ўз спорт формаси борасида гапириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди. Биринчи таймда уриб олинган голларимиз бизга қўл келди. "Шўртан" яхши қаршилик кўрсатди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Жароҳат туфайли икки ойни майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлдим. Оёғимни операция қилдирдим. Энди аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Иккинчи даврада ўзимнинг оптимал спорт формамга қайтаман деб ўйлайман. Ҳозирги спорт формам терма жамоа даражасига тортмайди. Давралар оралиғидаги йиғинлар орқали яна аввалги даражамга қайтишим керак. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз? "Бунёдкор" доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Биринчи даврадан кейин турнир жадвалида ўзимизга хос бўлмаган ўриндамиз. Лекин бу нарса бизнинг мақсад ва режаларимизни ўзгартира олмайди. "Бунёдкор" чемпионликка эришишга ҳаракат қилади. Олдинда "Сўғдиёна" билан бўладиган кубок беллашуви кутиб турибди. Бу жамоа ҳам ўз уйида анча яхши ўйнайди. Биз бу учрашувда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир таътил ҳақида эмас, ушбу баҳс ҳақида бош қотиряпмиз ва шунга тайёргарлик кўряпмиз", - дейди Воҳид Шодиев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›