Вилья: "Агар "Валенсия" пулга муҳтож бўлмаганида, "Барселона"га ўтмасдим"

Aslanov Jasurbek
28 дек 2016, 16:41
"Валенсия" ва "Барселона" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Нью-Йорк Сити" шарафини ҳимоя қилаётган Давид Вилья "кўршапалаклар"дан Каталония клубига ўтишга жиддий ҳаракат қилмаганини айтди.

"Агар "Валенсия" пулга муҳтож бўлмаганида, "Барселона"га ўтмасдим" - дейди Вилья.

Вилья 2010 йил "Барселона"га кўчиб ўтади ва 3 йилдан сўнг "Атлетико" футболчисига айланади. Каталония клуби "Валенсия"га Вилья учун 40 млн. евро тўлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›