

"Болғаурарлар" янги форвард қидирмоқда ва трансфер нархи 40 млн. еврога баҳоланаётган 22 ёшли бельгиялик клубнинг ёздаги асосий мақсадига айланди. "Вест Хэм" раҳбарлари бу келишув учун Славен Биличга етарлича пул ажратиб бермоқчи.
Батшуайи трансфери инглиз клуби учун рекорд бўлиши мумкин. Айни дамда жамоанинг энг қиммат хариди Энди Кэрролл бўлган ва у 17,5 млн. евро эвазига "Ливерпуль"дан сотиб олинган.



