«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Жонни Эванс «Вест Бромвич»га кўчиб ўтди.
27 ёшли футболчи янги клуби билан 4 йиллик шартнома тузди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Вест Бромвич» бу трансфер учун 6 миллион фунт тўлаши ва 2 миллион бонуслар тариқасида бериши мумкинлиги маълумот қилинганди.