Венгер француз клубида иш бошлаши мумкин

9 фев 2020, 01:33
"L’Equipe" нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Ренн" клуби президентлигига даъвогарлик қилиши кутилмоқда.

Клуб президенти Оливье Летанга истеъфога чиққач, жамоа хўжайинлари, бизнесменлар Франсуа Пино ва Франсуа-Анри Пино 70 ёшли мутахассисни бу лавозимга таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Венгер айни пайтда ФИФАнинг халқаро футболни ривожлантириш департаменти раҳбари ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›