
Учрашув 9 март куни "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади.
"Бу катта баҳс бўлади. Бундай учрашувлардаги ҳар қандай ғалаба ўз кучимизга бўлган ишончни оширади. Ўтган мавсумда Англия Кубогидаги ғалабамиз бизга катта ёрдам берди. Барча бу ўйинда ғалаба учун майдонга тушади.
Англия Кубоги учрашувлари Чемпионлар лигасидан олдин қўйилган, бу ҳар йили такрорланади. Қайсидир учрашувни қурбон қилишимиз керак" - дейди Венгер.