Венгер: "Арсенал"да тўртликка кириш учун имконият бор"

Aslanov Jasurbek
18 апр 2017, 10:51
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг 33-турида "Мидлсбро" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Баҳс Мидлсбродаги "Риверсайд" стадионида бўлиб ўтди ва 1:2 ҳисобида якунланди.

"Омадсизликларга яхши жавоб бердик. Идеал ўйин кўрсатмадик, аммо иложи борича эътиборли бўлдик. 1:1 ҳисобида жамоа ўзида куч топиб, ғалаба қозона олди. Бу ҳақиқий имтиҳон бўлди, "Мидлсбро" жон сақлаб қолиш учун курашмоқда ва бор кучини ишга солди.

"Арсенал"да тўртликка кириш имкони бор. Ғалаба қозониш кераклигини билардик. Энди Англия Кубоги туфайли бизда танаффус бўлади, кейин АПЛдаги курашни давом эттирамиз" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC