

“Ницца” Лига 1 6-турида “Монпелье” билан ҳисоб-китоб қилади. Жамоа расмий сайтининг хабар беришича, италиялик футболчи умумий гуруҳда машғулотларни бошлаган.
Бир муддат аввал Балотелли ортиқча вазни туфайли “Ницца” машғулотларидан четлатилганди. “Бургутлар” устози Патрик Виейра “оғир вазнли” ҳужумчининг йўқлигини жамоа учун йўқотиш деб ҳисобламади. Жорий мавсумда Марио чемпионатнинг биттагина ўйинида майдонга тушди.



