Ван Гаал "Тоттенхэм"ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқишга кафолат бераётганди

Aziz Tukhtamuradov
24 авг 2014, 16:37
Бир неча муддат олдин "Тоттенхэм" билан музокара олиб борган МЮнинг ҳозирги мураббийи Луи ван Гаал "шпорлар"ни ЕЧЛга олиб чиқишга кафолат берганди.
"Таркибингизни кўриб чиқиб шуни айтишим мумкинки, бу футболчилар билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита оламан", - дея голландиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Mail on Sunday нашри.

Эслатиб ўтамиз, ван Гаал МЮдан таклиф тушмагунча "Тоттенхэм"ни бошқаришга тайёр эканлигини маълум қилганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru