Ван Дейк учун энг ноқулай ўйинчи ким?

Alisher
24 авг 2019, 13:56
Виржил Ван Дейк у учун энг ноқулай ўйинчи ким эканлигини айтди.

"Ливерпуль" ҳимоячисининг сўзларига кўра, у ҳаммадан кўра "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэрога қарши энг кўп қийналади.

Голландиялик шунингдек унинг учун энг яхши икки мураббийни айтиб ўтди. Булар Рональд Куман ва Юрген Клопплардир.

Таъкидлаш керакки, улар Ван Дейкнинг клубдаги ва терма жамоадаги бош мураббийларидир.

Эслатиб ўтамиз, голландиялик ҳимоячи УЕФА талқини бўйича 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун 3 давогарлардан биридир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TalkSport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›