Вальверде "Ливерпуль"га қарши ўйинга тайёр бўлади

Alisher
13 апр 2021, 13:36
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Федерико Вальверде ЧЛ 1/4 финал "Ливерпуль"га қарши жавоб ўйинига тайёр бўлади.

"Қироллик клуби" тиббий штаби бош мураббий Зинедин Зиданга ўйинчи баҳсга қадар тайёр бўлишига ваъда берди. Агар зарурият бўлса, Вальверде майдонга укол олиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи Испания чемпионати доирасидаги "Барселона" (2:1)га қарши ўйинда мушакларини жароҳатлаб олган эди.

"Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги жавоб ўйини эртага бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›