

“Кутганимиздек қийин рақиб билан куч синашадиган бўлдик. Биз бу жамоа билан мавсумолди тайёргарлик жараёнида куч синашгандик.
Орадан бир неча ой вақт ўтди ва уларда ҳозир янги бош мураббий ишламоқда. А серияда улар у қадар яхши старт олишмади, аммо Чемпионлар лигасида аъло даражада қатнашишмоқда. Ўйлашимча, рақибимизинг уй учрашувлари ажойиб атмосферада ўтади ва бу ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиради.
Жамоа таркибида ажойиб футболчилар жамланган: Аллан, Мертенс, Инсинье. Масумолдидан бўлиб ўтган учрашувимизда уларда марказий чизиқда яхши футболчилари жамланганлигини намойиш эта олишганди”, дейди Вальверде.



