
"Биринчи бўлимда устунлик қилдик ва танаффусга бир нечта гол билан чиқиб кетишимиз мумкин эди. 20 дақиқа жуда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда рақиблар ўзини яхшироқ кўрсатишди ва дарвозамизни ишғол қилишди. ЛаЛигада биринчи ўрин? Мен орқага қарашни истамайман, бироқ биринчи ўринда бўлсак ҳам, устида ишлашимиз керак бўлган нарсалар бор.
Алькасернинг дублига тўхталадиган бўлсак, бу ҳужумчи ва биз учун ҳам яхши, чунки унинг голи муҳим ғалабани қўлга киритишмизга ёрдам берди. Ушбу голлар Алькасерга ўз кучига ишонишга ёрдам беради. Агар Суарес ҳақида гапирадиган бўлсак, жуда хурсандман. Чунки жамоа унинг голларисиз ҳам ғалаба қозона олмоқда ва бу жуда яхши ҳолат" - дейди Вальверде.