

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинни 15 октябрь куни Тожикистонга қарши ўтказади.
Жасур Абдураимов ушбу ўйинда ҳам, 2-турдан ўрин олган Австралияга қарши ўйинда ҳам ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуровнинг хизматидан фойдалана олмайди.
Сабаби "Нефтчи" клуби ҳимоячиси ўтган йил Осиё чемпионати саралаши доирасида Шри-Ланка билан баҳсда рақибга тажовузкор ҳаракат қилгани учун қизил карточка олган ва 3та ўйинга четлатилган эди. Ўша саралашда битта учрашувда дисквалификациясини ўтаган. Бу йилги Осиё чемпионатининг дастлабки 2 учрашувида ҳам Ғофуров шерикларига ёрдам бера олмайди.




